09:45 / 03.05.2024
1978

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тузилмасида лойиҳа офиси ташкил этилди

У ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга мувофиқ қиймати 10 млрд сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга. 

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда лойиҳа офиси яратилди. У Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга. 

2024 йил 1 июлдан бошлаб объектларнинг смета қиймати «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси маълумотлари асосида шакллантирилади. 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Қурилишда давлат назорати» электрон платформаси орқали расмийлаштирилади.

Top